УҚК Бош қўмондони: агар россияликлар Харьковга юриш қилса, бу уларга ҳалокатга олиб борувчи йўл бўлади

сырский
Фото: корреспондент

Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский «Укринформ»га берган интервьюсида Россия қўшинларининг Харьковга эҳтимолий юришга тайёрланиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

«Биз душманнинг ҳужумга тайёрланаётгани ҳақидаги ҳеч бир маълумотни эътиборсиз қолдира олмаймиз, шунинг учун биз ушбу имкониятга муносиб жавоб бериш учун барча чораларни кўряпмиз, – дейди ҳарбий. – Бугун биз ҳудудлар ва позицияларни мустаҳкамлаш, тўсиқларнинг комплекс тизимини ўрнатиш, бундай ҳаракатлар содир бўлган тақдирда қўшинларимиздан фойдаланишни режалаштириш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширяпмиз”.

Шу билан бирга, Сирский ўзи қўмондонлик қилган 2022 йил кузида Харьков областини озод қилишнинг аввалги тажрибасига ҳам тўхталиб ўтди.

“Бизда Харьков областидаги жанговар ҳаракатлар бўйича тажриба бор, биз душманни ўрганишга ва Харьков областининг муҳим қисмини озод қилишга муваффақ бўлдик. Бу вақтда Россия фронтининг кенг миқёсли қулаши содир бўлди «, – дейди Сирский. У Харьковга янги ҳужум бошлаш тўғрисидаги қарор Россия армияси учун ҳалокатли бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.