УҚК ҲК спикери Су-34 уриб туширилиши ҳақида: “Россия самолётлари узоқда уриб туширилмоқда”
Телемарафон давомида у душманнинг шарқий йўналишда ҳаво кучлари ва тажовузкорлиги кучайгани, аммо босқинчилар кўпроқ таваккал қилишга мажбур бўлаётгани, шу сабабли самолётлар уриб туширилаётганини таъкидлади.
“Улар (самолётлар – муҳ.) анча узоқда уриб туширилади. Биз аниқ масофани айтмаймиз, лекин бу жуда узоқ. Яъни, рус учувчилари энди унчалик сурбетлик қилмаяпти, яқин учмаяпти, бошқариладиган бомба узоқроққа учиши учун улар яқинроқ учиши керак, чунки бомба пастлаб учади, ўз двигателига эга эмас ва тезлиги камайиб бориб, деярли пастлайди. Шунинг учун рус учувчилари бу бомбаларни узоқроққа отишлари учун таваккал қилишлари керак. Таваккал қилишганида эса, бугунгидай воқеаларга дуч келишади”, – дейди Игнат.
Унинг қўшимча қилишича, Украинада душманга узоқдан яқинлашишнинг кўп усуллари бор.
Шарҳлар