УҚК уриб туширилган иккита Россия самолёти ҳақида билдирди

Фото: Украинская правда

Украина Қуролли кучларининг Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони Николай Олешчукнинг сўзларига кўра, душанба куни шарқий йўналишда Су-34 қирувчи-бомбардимончи ва Су-35С қирувчи самолёти уриб туширилган.

Россия томони бу хабарга изоҳ бермади.

Уруш шароитида Би-Би-Си урушаётган томонлар вакилларининг баёнотларини тезда текшира олмайди.

17 февраль куни Украина Қуролли кучлари қўмондонлиги зудлик билан Россиянинг учта самолёти – иккита Су-34 ва битта Су-35 уриб туширилганини маълум қилди. Россия ҳарбий манбалари ўшанда фақат битта қирувчи, Су-35 йўқотилганини тасдиқлаганди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.