Украина БРБ: Приднестровье Россия таркибига қўшилишни сўраши ҳақидаги маълумот – ёлғон

Фото: Комсомолец

Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси (БРБ) бу маълумотни сохта деб атади. Бу ҳақда ҳарбий разведканинг расмий баёнотида айтилади.

БРБ нинг таъкидлашича, Молдова ҳудудидаги россияпараст анклав «депутатлари» нинг ниятлари тўғрисида илгари тарқалган маълумотлар – ҳақиқатга тўғри келмайди.

«Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади: мавжуд маълумотларга кўра, 2024 йил 28 февралда тан олинмаган Приднестровье депутатлари ўз қурултойида Россия диктатори Путинга Россия Федерацияси сафига қўшилиш илтимоси билан мурожаат қилишни режалаштиргани йўқ», – дея таъкидлайди БРБ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.