Озарбайжон бир ҳафта ичида иккинчи марта ўққа тутилган

Фото: Газета.ру

Озарбайжон ҳарбийларининг Нахичеван йўналишидаги позициялари Арманистон томонидан ўққа тутилди, деб хабар қилди Озарбайжон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

“24 февраль куни соат 21:40 да Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари Девелин вилоятининг Араздеен аҳоли пункти йўналишида жойлашган позициялардан Озарбайжон армиясининг Нахчивон Мухтор Республикасининг Садарак вилояти Ҳайдаробод аҳоли пункти йўналишидаги позицияларига ўқ узди”, — дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.