Украина давлат тергов бюроси: Россия ФХХ 2013-2014 йилларда Украинада бузғунчилик фаолиятини олиб борган

Фото: ФСБ

Украина Давлат тергов бюроси (ДТБ) Россия хавфсизлик кучларини, жами 20 га яқин кишини, 2013 йилда Украинанинг Европа интеграциясига тўсқинлик қилганликда ва 2014 йилнинг март ойида бўлиб ўтган асосий мақсад Қримни аннексия қилишдан иборат бўлган Майдандаги норозилик намойишларини бостирганликда гумон қилмоқда.

Уларнинг асосий шикояти Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) директори Александр Бортниковга қаратилган. ДТБ ходимлари уни Украина хавфсизлик хизмати (УХХ)нинг собиқ раҳбарияти томонидан давлатга хиёнат қилишни уюштирганликда, Украинада миллий адоват ва нафрат уйғотишда ва 2013-2014 йилларда норозилик митингларига ноқонуний тўсқинлик қилишда гумон қилинмоқда.

«Тергов шуни кўрсатдики, норозилик намойишларини тўхтатиш учун Россия ФХХ раҳбари Бортников Россия фуқаролигига эга бўлган УХХнинг ўша пайтдаги раисига ФХХ ходимларига ноқонуний қўпорувчилик фаолиятида ёрдам беришни топширган», – дейилади  ДТБ баёнотида.

2013 йил декабрида Россиянинг ФХХ ходимларидан иборат гуруҳи Киевга келиб, Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига Евромайданга қандай қарши туриш бўйича кўрсатма берган, дея хабар беради терговчилар.

ДТБ чақирув қоғозини юборганлар орасида Миллий гвардия директори Виктор Золотов ва ФХХнинг бир қанча юқори мартабали зобитлари бўлган.

Давлат тергов бюроси 2018 йилда Украинада тузилган орган ҳисобланади. Унинг вазифаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, судьялар ва юқори мансабдор шахслар иштирокидаги жиноий ишларни тергов қилишдан иборат.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.