Москвага қараб учаётган Украина дрони йўқ қилингани хабар берилди
Россия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари 11 июлга ўтар кечаси Украинанинг бешта учувчисиз учар қурилмаларини тутиб олди ва йўқ қилди, деб ёзади Meduza Россия Мудофаа вазирлигига таяниб.
Иккита дрон Брянск вилоятида, Тамбов, Тула ва Москва вилоятларида биттадан дрон йўқ қилинган.
Москва мэри Сергей Собянин маълум қилишича, пойтахт томонга учаётган учар қурилма Подмосковьедаги Ступино шаҳрида уриб туширилган. Унинг сўзларига кўра, дрон бўлаклари қулаган жойда вайронагарчиликлар ва жабрланганлар йўқ.
Россия Мудофаа вазирлиги июль ойида иккинчи марта Подмосковьеда уриб туширилган дрон ҳақида хабар бермоқда. Собянин Москвага қараб учаётган дрон ҳужуми қайтарилгани ҳақида сўнгги марта 10 майда гапирган. Ўшанда учар қурилма Подольск осмонида уриб туширилган.
Шарҳлар