Украина Курск атом электр станциясига ҳужум қилишга уринганини рад этмоқда

Фото: Google Maps

Украина мамлакат Қуролли кучлари Курск атом электр станциясига ҳужум қилишга урингани ҳақидаги маълумотни рад этди. Бу ҳақда “Суспільне” нашри махсус хизматлардаги манбаларга таяниб ёзади.

“Албатта, ҳеч ким АЭСга зарба бермади, бунда мақсадга мувофиқлик йўқ”, – дейди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг дезинформацияга қарши курашиш маркази раҳбари Андрей Коваленко. “Россияликлар Курчатовда қандайдир ёнғинни кўрсатмоқда ва видеода ерда содир бўлган портлаш акс этган. Атом электр станцияларини ўққа тутишнинг бунга нима алоқаси бор? У бироз узоқда”, – дея қўшимча қилади у.

Курск области губернатори Алексей Смирновнинг маълум қилишича, “РЭБ” воситалари ёрдамида  бостирилган Украина дрони қулаган. Натижада, атом электр станциясига алоқадор бўлмаган “хўжалик биносида портлашлар содир бўлган”.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.