Украина махсус хизматларидаги манбалар Россиянинг Анапа яқинидаги нефть базаларига зарбалар берилганини тасдиқлади
Би-би-си Украина хизматининг Украина разведка хизматларидаги манбалари 9 майга ўтар кечаси Украина дронлари Краснодар ўлкасидаги иккита нефтни қайта юклаш омборига урилганини тасдиқлади.
Манбаларга кўра, Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) дронлари Краснодар ўлкасининг Анапа яқинидаги Юровка қишлоғидаги иккита базага зарба берган.
«Бу нефть базалари Қримдаги рус қўшинларини ёқилғи билан таъминлаш учун қайта юклаш иншоотларидир, чунки улар ярим оролдан унчалик узоқ бўлмаган жойда жойлашган», – дейди Би-би-си суҳбатдошлари.
«УХХ Россиянинг уруш олиб бориш учун иқтисодий ва логистика салоҳиятини камайтиришда давом этади», – дея хулоса қилади манбалар.
Пайшанбага ўтар кечаси Краснодар ўлкасининг тезкор штаби ўша тунда Украина дронлари Анапа яқинидаги Юровка қишлоғидаги нефть омборига ҳужум қилганини тасдиқлади.
Штаб маълумотларига кўра, «олтитага яқин дрон ҳужуми қайтарилган, бироқ бир нечтаси нефть омбори ҳудудига қулаган» ва «натижада ёнғин бошланган, бир нечта резервуар шикастланган».
Шарҳлар