Украина Олий Радаси дунё мамлакатларига Путинни Россиянинг «қонуний президенти» сифатида тан олмаслик сўралган мурожаат тайёрламоқда
Украина Олий Радасида дунё мамлакатларига Владимир Путинни Россиянинг «қонуний президенти» сифатида тан олмасликлари сўралган мурожаат тайёрланди ва расмийлаштирилди. Бу ҳақда “Озодлик” радиосига ташқи сиёсат масалалари бўйича қўмита раиси Александр Мережко маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, мурожаат ташаббускорларидан бири парламент спикери Руслан Стефанчук ва Мережко бошчилигидаги қўмитадир. Мурожаат матнини ишлаб чиқишда парламент оппозицияси ҳам қатнашган. 11094-сонли қарор лойиҳаси Раданинг веб-сайтида эълон қилинган.
15-17 март кунлари Россия ўзининг ва Украинанинг вақтинча эгаллаб турган ҳудудларида ноқонуний «президент сайлови»ни ўтказди.
Қарор лойиҳасига тушунтириш хатида Украина парламенти «Кремль режимининг жиноий фаолиятига ўз муносабатини билдириши, Украинанинг вақтинча эгаллаб турилган ҳудудларида ўтказилган «Россия Федерацияси президенти сайлови»нинг ҳуқуқий асоссиз эканлигини таъкидлаши ва жаҳон ҳамжамиятини шундай усул билан сайланган «РФ президенти»ни, шу жумладан халқаро муносабатлардаги унинг ҳуқуқий субъект эканини тан олмасликка чақириши» лозимлиги айтилган.
Шарҳлар