Япония соҳилларида Жанубий Кореянинг қимёвий моддаларни ташувчи танкери ағдарилди

Фото: Shutterstock

Жанубий Кореяга тегишли кимёвий моддаларни ташувчи танкер Ямагути префектураси қирғоқларида ағдарилиб кетди, қутқарувчилар 11 нафар экипаж аъзосини қидирмоқда. Бу ҳақда Kyodo агентлиги Япония қирғоқ қўриқлаш хизматига таяниб хабар беради.

Маълумотларга кўра, чоршанба куни эрталаб Симоносэки қирғоқлари яқинида лангар ташлаган кема қийшайгани хабар қилинган. Бироз вақт ўтгач, танкер ағдарилиб кетган.

Қутқарувчилар хориж фуқаролигига эга 11 нафар денгизчини қидирмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.