Украина Қрим кўпригини йўқ қилиш учун ҳамма нарсага эга – Қрим-татар халқи раҳбари
Қрим татар халқи етакчиси Мустафо Жемилев Украинада Қрим кўпригини бузиш учун ҳамма нарса борлигини айтди. Унинг қайд этишича, 2024 йил Қримни босиб олиш учун охирги йил бўлади. Бу ҳақда у ўз интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради “Crimean Wind” Телеграм канали.
«Ҳаммаси тайёр. Биз Қрим кўпригини йўқ қила оламиз. Лекин биз буни керак бўлганда қиламиз”, – деб ишонтирган Жемилев.
Бундан ташқари, суҳбат чоғида у мудофаа вазири Рустем Умеров билан биргаликда Қримни биринчилардан бўлиб озод қилишига ишонтирди. У ишғол остида қолган Қрим татарларини русларга барча кучлар билан қаршилик кўрсатишга чақирди.
Сиёсатчи Қрим тез орада озод этилишига ва қримликларнинг азоб-уқубатларига барҳам топишига ишонади.
Шарҳлар