УҚК томонидан уриб туширилган А-50 самолётининг бортида кимлар бор эди

Крушение самолета
Кадр из видео

А-50 самолёти Азов денгизи ҳудудида қулаганида 10 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлди, деб ёзади “Украинская правда”. Бу ҳақда нашрга Украина Мудофаа вазирлиги разведка бош бошқармасидаги манба маълум қилган. Бу ахборотни тасдиқлайдиган мустақил тасдиқлар йўқ.

Нашр суҳбатдошига кўра, ҳалок бўлганлар орасида беш нафар майор, уч нафар капитан, бир прапоршчик ва лейтенант бўлган. “Украинская правда” газетаси бортда бўлган ҳарбийлар рўйхатини эълон қилди. Нашр манбасининг қўшимча қилишича, авиаҳалокат туфайли ерда ҳеч ким жабрланмаган ёки ҳалок бўлмаган.

Украина Қуролли кучлари 23 февраль куни Украина ҳарбийлари А-50 самолётини уриб туширганини билдирди. Россиялик “ҳарбий мухбирлар” самолёт ҳалокатига “дўстона зарба” сабаб бўлганини маълум қилишди. Россия Мудофаа вазирлиги самолёт ҳалокати ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.