«Спорт» ТВ футбол бўйича клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини намойиш этмоқда

Фото: Getty Images

Саудия Арабистонида ўтадиган 2023 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учрашувлари Ўзбекистонда ҳам намойиш этилади.

«Спорт» ТВ бош директори Зоҳид Каримовнинг «твиттер»даги саҳифасида маълум қилишича, Саудия Арабистонида ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари телеканал томонидан намойиш этилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, турнир 11-22 декабр кунлари бўлиб ўтади. ЖЧ-2023да «Манчестер Сити» (Англия), «Флумененсе» (Бразилия), «Урава Редс» (Япония), «Ал-Аҳли» (Миср), «Леон» (Мексика), «Окленд Сити» (Янги Зеландия) ва Саудия чемпиони «Ал-Иттиҳод» қатнашади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.