Украина разведка бошқармаси Россия ҳарбий кемаси йўқ қилинганини тасдиқлади
5 мартга ўтар кечаси Украина учувчисиз учар қурилмалари Россия ҳарбий объектларига ҳужум қилди. Зарбалар оқибатида Россиянинг 22160 лойиҳасига кирувчи “Сергей Котов” кемаси чўктириб юборилди. Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармаси ушбу маълумотни тасдиқлаган.
Айни пайтда кема экипажининг тақдири аниқлаштирилмоқда. Бортда 80 киши бўлган бўлиши мумкин.
Улашиш:
Шарҳлар