Ўзбекистондан олиб борилган шафтолиларда карантинга тушадиган зараркунанда борлиги аниқланди

Ўзбекистондан олиб борилган шафтолиларда карантинга тушадиган зараркунанда борлиги аниқланди

Россиянинг Краснодар аэропортида ўзбекистонлик йўловчиларнинг қўл юки кўрикдан ўтказилганида “Россельхознадзор” мутахассислари шафтолиларда ғарбий (калифорния) гул трипси борлигини аниқлади.

Краснодар областлараро ветеринария лабораторияси экспертларининг хулосаси меваларда карантинга тушадиган объект борлигини тасдиқлади.

Россия ҳудудига карантин объектлари кириши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида шафтолилар йўқ қилинди, дея хабар беради “Россельхознадзор”нинг Краснодар ўлкаси Адигей Республикаси бўйича бошқармасининг матбуот хизмати.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.