Нотариуслар яна МДҲ давлатларида ишлаб чиқарилган автомобиллар олди-соттиси шартномаларини расмийлаштирмоқда

Нотариуслар яна МДҲ давлатларида ишлаб чиқарилган автомобиллар олди-соттиси шартномаларини расмийлаштирмоқда

Ўзбекистондаги нотариал идоралар МДҲ мамлакатларида ишлаб чиқарилган автомобиллар олди-соттиси шартномаларинирасмийлаштириш ишларини яна тиклади. Бундай юридик амалиётларни бажариш имконияти бугун, 16 июлдан пайдо бўлди. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатурани бошқариш бўлими вакиллари ушбу маълумотни оғзаки тартибда тасдиқлади, деб ёзади UZ24 нашри.

Эслатиб ўтамиз, МДҲ мамлакатларида ишлаб чиқарилган автомобиллар олди-соттиси шартномаларини расмийлаштириш ишлари шу йилнинг июнь ойи бошида бир ойга тўхтатилган эди. Аммо бир ой ўтганидан кейин ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Адлия вазирлигидан олинган маълумотга кўра, юзага келган муаммони ҳал этиш билан ҳукумат даражасида шуғулланишган ва тез орада ушбу юридик тадбирни тиклашга ваъда қилишган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.