Украина ҳарбий разведкасининг раҳбари Россия ҳудудларига диверсантларнинг янги ҳужумларини ваъда қилди
Диверсантлар яқин орада Россиянинг чегарадош ҳудудларига ҳужум қилишни тўхтатмайди, деди Украина Бош разведка бошқармаси (БРБ) раҳбари Кирилл Буданов.
“Улар кучлари етган ишни қилишади. Кўриб турганимиздек, уларда ҳеч бўлмаганда чекланган муваффақиятга эришиш учун етарлича куч бор”, — дейди Буданов. Украина уларга ёрдам беради. Буданов, шунингдек, ушбу кўнгилли отрядларга «Россия ичида ва чет элда жойлашган мухолифат кучларининг турли ҳаракатлари» қўшилганини тан олди.
Кремлнинг ишонтиришича, президент Владимир Путин чегара ҳудудларига ҳужум уюштиришга уринишлар ҳақида мунтазам хабарлар олади. Давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, 2500 нафар диверсантдан 1700 нафари йўқ қилинган, қайтариб бўлмайдиган йўқотишлар эса 550 нафарни ташкил қилган. Путин қўпорувчиларнинг ҳужумлари фонида Украинани президентлик сайловларига аралашишга уринишда айблади. Шунингдек, у Украина Россия ҳудудларига “бошқа участкалардан” ҳужум қилишда давом этишини қўшимча қилди.
Шарҳлар