Украина Россияга асирга тушган муддатли чақирув аскарларини қайтарди

На фото: срочники под Оренбургом. Иллюстративное фото

Россия ва Украина ҳарбий асирларни “115 га 115” форматида алмашмоқда, деб ёзади Reuters БААдаги манбага таяниб (Амирликлар – алмашинувда воситачи ҳисобланади).

“Военкор” Семён Пеговнинг хабар беришича, алмаштириладиган рўйхатга Курск яқинида асирга олинган муддатли чақирув аскарлари киритилган.

Алмаштириш жараёнини Россия Мудофаа вазирлиги ҳам тасдиқлади: Курск яқинида асирга олинган 115 нафар аскар аллақачон Беларусда, уларга қариндошлари билан боғланиш имконияти берилган. Тез орада улар реабилитация ва даволаниш учун олиб кетилади.

Муддатли ҳарбий хизматчилар чегара қўриқлаш гуруҳи таркибида бўлган ва 6 август куни Украина қуролли кучлари Курск областига ҳужум қила бошлаганида жангга киришишга мажбур бўлган. Турли манбаларга кўра, 100 дан 300 тагача муддатли ҳарбий хизматчи асирга олинган бўлиши мумкин.

“Важные истории” нашри 45 нафар асир ва 84 нафар бедарак йўқолган ҳарбий хизматчининг шахсини аниқлашга муваффақ бўлди. Булар асосан 488-мотоўқчи полкининг аскарлари (Клинци, Брянск области). Жангчиларнинг ёши 18-24 ёшда, уларнинг кўпчилиги Коми ва Сибир ҳудудларидан, шунингдек, Бошқирдистон, Татаристон ва Кавказдан келган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.