Покистонда сайловлар арафасида иккита портлаш содир бўлди. 20 дан ортиқ киши унинг қурбонига айланди

Взрыв
Фото: BBC

Покистоннинг Белужистон вилоятида Миллий ассамблеяга (парламент қуйи палатаси) умумий сайловлар арафасида иккита портлаш содир бўлди. Унда камида 22 киши ҳалок бўлган, бир неча ўн киши яраланган.

Биринчи портлаш Кветтадан 50 км узоқликда ва Афғонистон чегарасидан 100 км жануби-шарқда жойлашган Пишин шаҳрида мустақил номзод Асфанд Хон Какарнинг офиси унида содир бўлган.

Би-Би-Си мухбирларига маълум қилинишича, ўша пайтда Какар ўз сайловчилари билан учрашаётган эди. Портлаш оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, 25 киши яраланган.

Ижтимоий тармоқларда портлаш оқибатида автомобиль ва мототциклларнинг парчаланиб кетгани акс этган суратлар пайдо бўлди.

Иккинчи портлаш саккиз кишининг ҳаётига зомин бўлди, унинг ҳолатлари аниқланмоқда. Полиция вакилининг AFP агентлигига айтишича, портлаш Киллах Саиф Уллоҳнинг асосий бозорида содир бўлган ва “ДУИ-Ф” партиясининг сайлов офисини нишонга олган.

Шунингдек, эртага бўлиб ўтадиган Миллий Ассамблея сайловлари олдидан сўнгги ҳафтада Белужистон ва Хайбер-Пахтунхва вилоятларида бир неча зўравонлик воқеалари содир бўлган. Январь ойи охирида Хайбер-Пахтунхвада мустақил номзод Рехан Зеб Хон отиб ўлдирилган, Покистон Халқ партияси номзодига эса ҳужум қилинган.

Белужистон расмийлари овоз бериш режа бўйича давом этишини билдирмоқда.

“Ишончингиз комил бўлсин, биз террорчиларнинг ушбу ҳаётий демократик жараёнга путур етказиши ёки издан чиқишига йўл қўймаймиз”, – деб ёзади вилоят ахборот вазири Жан Ачакзай Х ижтимоий тармоғида.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.