152,9 млн доллар миқдорида қурилиш материаллари ва хизматлари экспорт қилинди

Фото: director.by

Жорий йилнинг биринчи чорагида 152,9 млн доллар миқдорида қурилиш материаллари ва хизматлари экспорт қилинди. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов маълум қилди.

Қурилиш материалларининг асосий экспорт бозорлари бу қўшни республикалар ҳисобланиб, ушбу давлатларнинг умумий экспортдаги улуши қарийб 72 фоизни ташкил этмоқда.

Хусусан, давлатлар кесимида кўриб чиқилганда:

⏺Қозоғистонга – 38,0 млн долларлик;

⏺Қирғизистонга – 16,8 млн долларлик;

⏺Тожикистонга – 22,1 млн долларлик;

⏺Туркманистонга – 5,3 млн долларлик;

⏺Афғонистонга – 1,2 млн долларлик;

⏺Россияга – 38,2 млн долларлик;

⏺Литвага – 1,8 млн долларлик;

⏺Туркияга – 1,3 млн долларлик;

⏺Украинага – 0,6 млн долларлик;

⏺Озарбайжонга – 3,3 млн долларлик қурилиш материаллари экспорти амалга оширилган.

Жорий йилнинг ўтган ҳисобот даврида қурилиш материаллари экспорти географияси анъанавий ҳисобланган бозорлар, яъни Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистондан ташқари Афғонистон, Россия, Беларусь, Литва, Туркия, Украина, Озарбайжон, Хитой ва Эрон давлатлари ҳисобига кенгайтирилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.