Украина Россиянинг Су-25 ҳужумчи самолётини уриб туширди

Кадр из видео

Генерал Марк Безручко номидаги 110-алоҳида механизациялашган бригада аскарлари 23 май куни Россиянинг Су-25 ҳужумчи самолётини уриб туширди. Бу бригаданинг сўнгги ҳафталарда уриб туширган бешинчи самолётидир. Бу ҳақда бригаданинг Facebook  тармоғидаги саҳифасида маълум қилинади.

“Бир кун аввал йигитларимиз Донбасс даштларида душманнинг Су-25 самолётини уриб туширди. Бу биринчидан. Ва бугун 110-АМБнинг зенитчилари яна бир Су самолётига снайперлар каби зарба беришди. Бу иккинчидан».

4 май куни президент Владимир Зеленский 110-алоҳида механизациялашган бригада аскарлари Донецк областида Россиянинг Су-25 ҳужумчи самолётини уриб туширганини маълум қилганди. 11 май куни улар яна бир Су-25 ни, 13 майда эса учинчисини уриб туширишди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.