Украина Ташқи ишлар вазирлиги асирларнинг тахминий қотиллиги акс этган кадрлар эълон қилинганидан кейин ҳарбий жиноят ҳақида билдирди

Фото: МИД Украины

Украина Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Георгий Тихий украиналик ҳарбий асирларнинг ўлдирилиши акс этган видеоёзув эълон қилинганидан кейин халқаро ҳамжамиятни Россияни кескин қоралашга чақирди.

“CNN томонидан эълон қилинган рус қўшинларининг таслим бўлган украиналик аскарларни совуққонлик билан ўлдиргани акс этган даҳшатли кадрлар бизни ҳайратда қолдирди, бу ҳарбий жиноят Россиянинг халқаро гуманитар қонунларни мунтазам равишда бузишининг бир қисми ҳисобланади”, – дейди Тихий Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида.

“Биз барча давлатлар ва халқаро ташкилотларни Россия томонидан мунтазам равишда украиналик ҳарбий асирларни ўлдириш ва қийноқларга солишни кескин қоралашга чақирамиз”, — дея қўшимча қилади у.

CNN телекомпанияси жума куни россиялик ҳарбийлар таслим бўлган уч нафар украиналик аскарни ўлдирган видеони эълон қилди. Қотиллик август ойида Россия армияси олға силжаётган Донецк областининг Покровск шаҳри яқинида содир бўлгани тахмин қилинмоқда.

Россия томони украиналик асирларнинг ўлдирилиши ҳақидаги иддаоларга ҳозирча изоҳ бермади. Би-Би-Си бу маълумотни тасдиқлай олмайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.