Украина “уруш ҳомийлари” рўйхатидан воз кечади
Хитой ва Франция босими остида Украина “уруш ҳомийлари” рўйхатидан воз кечади, дея хабар беради Reuters. Агентликнинг иккита манбасига кўра, Украина 22 март, жума куни, рўйхатни жамоат жойларидан олиб ташлаши, жумладан, «уруш ҳомийлари» ҳақидаги маълумотлар чоп этиладиган веб-сайтни ёпиши кутилмоқда.
Reuters суҳбатдошларига кўра, Украина расмийлари компаниялари қора рўйхатга киритилганидан норози бўлган қатор давлатлар, жумладан Австрия, Венгрия, Хитой ва Франция босими остида шундай қадам ташлашга мажбур бўлган.
Reuters таъкидлаганидек, «уруш ҳомийлари» рўйхатидан воз кечиш Киев бир қатор масалалар бўйича ўз позициясини юмшатишига тўғри келишини кўрсатади – чунки урушнинг учинчи йилида Украина учун иттифоқчиларнинг кўмагини аввалги даражада ушлаб туриш қийинроқ бўлади.
«Уруш ҳомийлари» рўйхати қонуний кучга эга эмас эди. Рўйхатга нафақат Россия ҳарбий-саноат комплекси билан ҳамкорлик қилувчи компаниялар, балки Россия бозорида ишлашда давом этаётган компаниялар ҳам киритилган. Масалан, Auchan ва Leroy Merlin гипермаркет тармоқлари ҳамда Raiffeisen Bank.
Шарҳлар