Трамп Украинага ташқи кўмакнинг умумий миқдорини 300 млрд долларга баҳолади
АҚШ собиқ президенти ва Республикачилар партиясидан давлат раҳбари лавозимига номзод Дональд Трамп Украинага ташри ёрдамнинг умумий ҳажми қарийб 300 миллиард долларга баҳоланаётганини маълум қилди. Бу ҳақда 7 октябрь куни у Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Биз Украина учун қарийб 300 миллиард долларга етдик”, — деди у.
Америкалик сиёсатчи унинг ҳисоб-китоблари фақат АҚШ томонидан ёрдамни ўз ичига олиши ёки гап Ғарб томонидан Киевга кўрсатилаётган кўмакнинг умумий миқдори ҳақида кетаётганига аниқлик киритмади.
Шу билан бирга Трамп АҚШда довуллардан жабр кўрганлар фавқулодда эҳтиёжлар учун бор-йўғи 750 доллар олаётганига эътибор қаратди.
Улашиш:
Шарҳлар