Украинанинг урушдаги талафоти: АҚШ ҳисоб-китоблари Зеленский келтирган рақамлардан кескин фарқ қилади
Россияга қарши урушда Украина армияси талафотлари бўйича президент Владимир Зеленский келтириб ўтган рақамлар АҚШ расмий шахслари ҳисоб-китобларидан кескин фарқ қилади, деб хабар бермоқда УНИАН.
NYT ёзишича, Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина 31 минг ҳарбийсини йўқотган. Аммо АҚШ ўтган ёздаёқ бу кўрсаткични анча юқори баҳолаганди. Хусусан, Вашингтон маълумотлари бўйича, ўша вақтда 70 минг украиналик ўлдирилган ва 100—120 минг киши яраланган.
Айни вақтда россиялик ҳарбийлар орасидаги талафот, расмий шахсларга кўра, тахминан икки марта кўпроқ бўлган.
Россия томони Украина йўқотган ҳарбий хизматчилар сонини доимий равишда эълон қилиб боради. Хусусан, ўтган йил охиригача, Россия Мудофаа вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, Украинанинг 383 минг ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган, 2024 йил январида эса 23 минг нафар аскар ҳалок бўлган ёки яраланган..
Украина талафотлари ҳақидаги маълумотлар чет эл нашрлари томонидан ҳам манбаларга таяниб эълон қилиб борилади. The Economist УҚКнинг камида 70 минг аскари ҳалок бўлиб, 120 минги яраланганини, The New York Times эса 150 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи ўлган ёки яраланганини маълум қилганди.
Нашр эслатишича, Россия Мудофаа вазирлиги РФ армияси талафоти ҳақида сўнгги марта 2022 йил сентябрида маълум қилган, ўшанда ҳарбий операция бошидан буён 5937 киши ҳалок бўлгани айтилганди.
Шарҳлар