Трамп Путин билан “чиқишиб кетиши”га умид билдирди
Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп сайловда ғолиб чиққан тақдирда, Владимир Путин билан яна “чиқишиб кетиш”га умид қилаётганини айтди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Унинг фикрича, Россия президенти “яхши музокарачи” ҳисобланади.
Америкалик бизнесмен Илон Маскка берган интервьюсида Трамп ўз президентлиги даврида Путин билан муносабатлари яхши бўлганини таъкидлади. “Мен Путинни жуда яхши биламан. Мен у билан жуда яхши келишардим, у мени ҳурмат қиларди. Умид қиламанки, у билан яна чиқишиб кетамиз. Биласизми, у билан муросага келиш ёмон эмас, яхши бўларди”, — деди у.
Трампнинг фикрича, Россия президенти “яхши музокарачи” ҳисобланади, Америка президенти Жо Байденнинг “IQ даражаси эса паст”. Байден Украинанинг НАТОга қўшилиш эҳтимолини кўтарганида, “аҳмоқлик қилган”, деди у.
Трамп 2017—2021 йилларда президент лавозимини эгаллаган. У ўша пайтда Путин билан алоқалари яхши бўлгани ҳақида кўп марта айтиб ўтган.
Шарҳлар