Уралда ҳарбий десантчи қамоқ жазосига ҳукм қилинди ва шу заҳоти озод этилди
Урал Десантчилар иттифоқининг раҳбари Евгений Тетерин жиноий иш бўйича жазодан озод этилди. Бу ҳақда Екатеринбургнинг It’s My City нашри мухбири суд залидан хабар беради.
Суд Тетеринни пора олишда воситачилик қилиш моддаси бўйича айбдор деб топди ва 9 йилга озодликдан маҳрум қилди, бироқ жазони ўташдан озод этди.
Бундай қарор 2024 йил март ойида Украинадаги уруш қатнашчиларига нисбатан жазо қўлламаслик тўғрисидаги қонун қабул қилинганидан кейин имконли бўлди. Бунинг учун давлат мукофотини олиш ёки хизматдан бўшатиш асос бўлиши мумкин.
Судда Тетерин Украинадаги урушда қатнашгани учун «Жасорат учун» медали билан тақдирлангани маълум бўлди. Десантчининг адвокатига кўра, бу янги қонун биринчи марта қўлланмоқда. Тетерин Афғонистон ва Сурияда ҳам жанг қилган.
Свердловск области Жамоатчилик палатаси веб-сайтидаги парашютчининг профилида унинг ютуқларининг тўлиқ рўйхати мавжуд: саккизта диплом, олтита миннатдорчилик мактуби, бешта орден, бешта медаль, иккита нишон ва фахрийлик хочи.
Шарҳлар