Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқида TikTok’ни блоклашни истисно қилмайди

Фото: Getty Images

Урсула фон дер Леен 2024 йилги Европа парламенти сайловлари олдидан бўлиб ўтган мунозарада Маастрихтда TikTok тақиқланиши ҳақида гапирди. Бу ҳақда Politico ёзмоқда

«TikTok’ни блокировка қилиш истисно қилинмайди», – деган фон дер Ляйен.

У бу баёнотни АҚШда TikTok эгаси ByteDance томонидан сотилмаса, миллий тақиқланиши мумкин бўлган вазият фонида айтди.

Фон дер Ляйеннинг қўшимча қилишича, Европа расмийлари “TikTok’нинг хавф-хатарларидан аниқ хабардор” ва Комиссия дунёдаги биринчи ташкилот бўлиб, корпоратив телефонларда TikTok’ни тақиқлаган.

Аввалроқ Жо Байден агар илова эгаси уни сотмаса, уни блоклашни назарда тутувчи қонунни имзолаган эди. ByteDance иловани сотишни режалаштирмаганлигини айтди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.