Уруш бошланганидан буён УҚК Қора денгиз флотининг камида 15 та кемасини ишдан чиқарди

Фото: Polskie radio

Бу уруш бошида Россия эга бўлган Қора денгиз флотидаги барча кемаларнинг деярли тўртдан бир қисми. 2022 йил февраль ойида флотда 74 та ҳарбий кема бор эди. Йўқотишлар орасида Қора денгиз флотининг флагмани “Москва” ракета крейсери ҳам бор  (2022 йил апрелида чўкиб кетган).

2023 йил охиридан бери Украина Россия ҳарбий кемаларига ҳужумларни кучайтирди. Декабрда “Новочеркасск” катта десант кемаси, февраль ойи бошида “Ивановец” ракета катери, ой ўрталарида эса «Цезарь Куников» катта десант кемасига зарба берилган.

Қора денгиз флотининг кемаларидан ташқари, уруш бошида Болтиқ флотининг учта йирик десант кемаси ва Қора денгизда Шимолий флотнинг учта йирик десант кемаси бор эди. Улар Қора денгизга урушдан олдин келган. Камида иккита кема –  Болтиқ флотининг “Минск” ва Шимолий флотнинг “Оленегорский Горняк” (январь ойида хизматга қайтган) кемалари ишдан чиқарилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.