Ғазодаги шифохонада 10 та бола очликдан вафот этди

Фото: CNN

Ғазо шимолидаги Камол Адван болалар касалхонасида 10 нафар бола очликдан вафот этди, деб хабар бермоқда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адҳаном Гебреесус.

“Камол Адван касалхонаси – Ғазо шимолидаги ягона болалар шифохонаси бўлиб, у беморлар билан гавжум. Озиқ-овқат танқислиги ўнта боланинг ўлимига олиб келди. Электр йўқлиги беморларни парвариш қилиш, айниқса, реанимация ва неонатал бўлим каби муҳим соҳаларда жиддий хавф туғдирмоқда”, — дейилади нашрда.

ЖССТ раҳбарининг қўшимча қилишича, ташкилот гуруҳлари 2023 йил октябрь ойидан бери биринчи марта ушбу шифохонага кириш имконига эга бўлган. Улар томонидан 9500 литр ёқилғи ва зарур дори-дармонлар етказиб берилган.

“Биз Исроилни инсонпарварлик ёрдамларини хавфсиз ва мунтазам етказиб берилишини таъминлашга чақирамиз. Фуқаролар, айниқса болалар ва тиббиёт ходимлари зудлик билан кенг кўламли ёрдамга муҳтож. Аммо бу беморларнинг барчасига керак бўлган асосий дори – бу тинчлик”, – деган ЖССТ раҳбари.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.