Ҳусийлар янглишиб Россия нефтини олиб кетаётган танкерга ҳужум қилишди

Фото: depositphotos.com/ua/

12 январь куни Яман қирғоқлари яқинида ҳусий жангарилари янглишиб, Россия нефти ташувчи танкерга ракета ҳужуми уюштирди, дея хабар беради Британия денгиз хавфсизлиги компанияси Ambrey.

Бирлашган Қироллик денгиз савдо ташкилоти (UKMTO) Яманнинг порт шаҳри Адендан 90 денгиз миля жануби-шарқида ракета учирилгани ҳақида хабар олганини маълум қилди, деб ёзади Reuters.

«Капитан ракета сувга 400-500 метр масофада қўнганлиги ҳақида хабар берган, ундан кейин учта кичик кема келди», дейилади UKMTO маслаҳат нотасида. Таъкидланишича, қурбонлар ва вайроналар йўқ.

Бу рус нефтини олиб кетаётганда ҳусийлар томонидан янглишиб нишонга олинган иккинчи танкер эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.