Валенсияда кўп қаватли бино ёниб кетди, 4 киши ҳалок бўлиб, 20 киши бедарак йўқолди (видео)
Испаниянинг Валенсия шаҳрида кўп қаватли турар жой биноси ёниб кетди. Оқибатда 4 киши ҳалок бўлиб, 20 киши бедарак йўқолди.
Йирик ёнғин шаҳар марказидаги иккита бинони қуршаб олган. Ҳодиса ҳақида 22 февраль куни кечқурун маълум бўлди. Аввал 14 қаватли турар жой биноси ёниб кетган, бир неча соатдан кейин эса аланга қўшни бинога ҳам ўтган.
Воқеа жойида ўт ўчирувчилар ишламоқда, шунингдек, шошилинч ёрдам ҳарбий хизмати ҳам жалб қилинган. Воқеа жойида ярадорларга ёрдам кўрсатиш учун катта чодир қурилди. Баъзи одамлар балконлардан тушириб қутқарилган. Қутқарувчилар бино қулаб тушиши эҳтимолини истисно қилмаяпти.
Маҳаллий ОАВлар ушбу ёнғинни шаҳар тарихидаги энг йириги деб атамоқда. Ҳукумат уч кунлик мотам эълон қилди.
Шарҳлар