Вертолёт қулаши оқибати ҳалок бўлган Эрон президенти ва бошқаларнинг дафн маросими 21 май куни Табризда ўтказилади

Фото: Astra

Ҳалокат натижасида Эрон президенти Иброҳим Раисий, Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён, шунингдек, Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори Малик Раҳматий ва Табриз вилоятининг оятуллоси Али Ҳошим ҳалок бўлган. Уларнинг дафн маросимлари 21 май куни Табризда ўтказилади.

Эроннинг Олий раҳбари Али Хумайний ҳам Раисий таъзияси учун 5 кунлик мотам эълон қилди.

Президент вазифасини вақтинча вице-президент Муҳаммад Моҳбар бажаради. Президент вафотидан кейин 50 кундан кечиктирмай, мамлакатда янги сайловлар эълон қилиниши керак.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.