Японияда иккита ҳарбий вертолёт қулаб тушди, бир киши ҳалок бўлиб, етти киши бедарак йўқолди
Японияда иккита ҳарбий вертолёт қулади, оқибатда бир киши ҳалок бўлиб, етти киши бедарак йўқолди, деб ёзади “Коммерсантъ” мудофаа вазири Минору Кихаранинг баёнотига таяниб. Вертолётлар бир-бири билан тўқнашиб кетиб, сўнг сувга қулагани тахмин қилинмоқда.
Ўз-ўзини мудофаа денгиз кучларининг SH-60K вертолётлари билан алоқа машғулотлар чоғида Токиодан 600 км жанубда, Торисима ороли яқинида йўқолган. Вертолётларнинг ҳар бирида тўрт нафардан экипаж аъзоси бўлган.
Бедарак йўқолганларни қидириш учун саккизта ҳарбий кема ва бешта самолёт жалб қилинган. Вертолётлар бўлаклари ва борт ўзиёзари топилган. Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар