“ВГТРК”га қилинган хакерлик ҳужуми учун жавобгарликни Украина тарафдори бўлган Sudo rm-RF гуруҳи ўз зиммасига олди

Фото: obshchayagazeta.eu

Украина тарафдори бўлган Sudo rm-RF гуруҳи “ВГТРК”га қилинган хакерлик ҳужуми учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Ҳужум Россия президенти Владимир Путиннинг туғилган куни муносабати билан «табрик» сифатида амалга оширилган.

«Путинни туғилган куни билан табрикладик», — дейилади гуруҳ вакиллари баёнотида.

Таъкидлаш жоизки, бу Sudo rm-RF гуруҳининг Россия давлат ва тижорат тузилмаларига биринчи ҳужуми эмас. Илгари гуруҳ кўчмас мулк эгалари ҳақидаги маълумотларни ўғирлаб, “МосгорБТИ” сайтини бузган, шунингдек Rutube сайти ва «Сколково» жамғармаси сайтига ҳужум қилган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.