Навальний билан видолашишни хоҳловчилардан иборат навбат бир неча километрга чўзилди
Алексей Навалний Москвадаги Борисов қабристонига дафн қилинди. Хавфсизлик кучлари одамларни қабристонга киритишни бошлади. Одамлар «Йўқолсин уруш!» дея ҳайқирмоқда.
Юлия Навальная Алексей хотирасига пост жойлаштирди.
“Биз бир кун албатта учрашамиз. Менинг сен учун жуда кўп айтилмаган сўзларим бор, телефонимда сен учун жуда кўп қўшиқлар сақланган, аҳмоқона ва кулгили, умуман олганда, ростини айтсам, даҳшатли қўшиқлар, лекин улар биз ҳақимизда, мен уларни тинглашингни жуда хоҳлардим. Уларни тинглашингни, кулишингни, кейин эса мени қучишингни жуда хоҳлардим. Сени абадий севаман. Жойинг жаннатда бўлсин”, деб ёзган у.
Улашиш:
Шарҳлар