АҚШ Россия виза марказини ёпиб, дипломатларни солиқ имтиёзларидан маҳрум қилмоқда
АҚШ россиялик дипломатларни виза марказини ёпиш режалари ҳақида хабардор қилди, бу ҳақда Россия элчиси Анатолий Антонов маълум қилди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Унинг сўзларига кўра, консуллик хизматлари давом эттирилади. Бундан ташқари, россиялик дипломатлар солиқ имтиёзларидан маҳрум қилинган.
“Америкаликлар бизга виза маркази ёпилаётгани ҳақида билдиришнома юборди. Энди россиялик дипломатлар, консуллар зиммасига қўшимча юк ортилди”, — деди Антонов. У дипломатлар ишлашда давом этишини ҳамда россияликларга ҳуқуқий ва консуллик хизматларини кўрсатиш учун бор имкониятини ишга солишини ваъда қилди.
Элчининг сўзларига кўра, дипломатлардан “солиқдан озод қилиш карточкалари” олиб қўйилган. Улар исталган мамлакатда яшаб, маҳаллий ғазна учун солиқ тўламаслик имтиёзини берарди.
Шарҳлар