Владимир Зеленский сафарбарлик тўғрисидаги қонунни имзолади

Фото: Reuters

Энди ҳужжат парламентнинг «Голос Украины» расмий нашрида эълон қилиниши керак, у бир ой ўтгач кучга киради.

Қонунга кўра, муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш ёши 27 ёшдан 25 ёшгача пасайтирилди, “чекланган лаёқатли” мақоми бекор қилинди, Мудофаа вазирлиги эса фуқароларнинг турли реестрлардаги маълумотларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Хорижда доимий яшовчи украиналиклар Украинада ҳарбий хизматни ўташ учун рўйхатдан ўтишлари керак бўлади.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, сафарбарлик тўғрисидаги қонун ҳарбий хизматчилар устидан назоратни кучайтиради ва ҳарбий раҳбариятга ёрдам беради.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.