Волгоград областида яшовчи аёл сайлов участкасига ёнувчи аралашма солинган шиша бутилкани отди – ОАВ
15 март куни кечқурун Волгоград областининг Новониколаевский райионида 32 ёшли маҳаллий фуқаро ёнувчи аралашма солинган бутилкани ёқиб, полга ташлаган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг Волгоград области бўйича бош бошқармаси хабар беради.
Яна бир воқеа Волгограднинг Ворошиловский районидаги участкада қайд этилган. Бу ерда 76 ёшли пенсионер аёл овоз бериш кабинасида тутунли шашкани ёққан.
Воқеалардан сўнг аёллар дарҳол қўлга олиниб, вазиятга ойдинлик киритиш учун ички ишлар бўлимларига олиб кетилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари бунинг учун Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 141-моддасининг «Сайлов ҳуқуқларини амалга оширишга ёки сайлов комиссиялари ишига тўсқинлик қилиш» санкцияси билан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилганини эслатиб ўтади.
Айни пайтда, Волгоград сайлов комиссияси вакилларининг таъкидлашича, содир бўлган воқеаларга қарамай, участка сайлов комиссиясининг фаолияти бузилмаган – комиссиялар ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Шарҳлар