Хитой Россияга қурол-яроғ етказиб бераётганини рад этди
Хитой Украинадаги низо томонларидан ҳеч бирига қурол-яроғ етказиб бергани йўқ. Бу ҳақда Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси расмий вакили Лю Пенюй аввалроқ Reuters нашри Хитой, гўёки Россияга ҳарбий қудратни оширишда ёрдам бераётгани ҳақида тарқатган маълумотлар юзасидан изоҳ сифатида айтиб ўтган, деб ёзади “РБК”.
“Хитой Украинадаги низо учун қурол-яроғ ишлаб чиқарувчи ҳам, ушбу низо иштирокчиси ҳам эмас. Биз сиёсий тартибга солишга ёрдам беришда конструктив ролm ўйнаяпмиз. Хитой томонлардан ҳеч бирига қурол ятказиб бераётгани йўқ”, — деди Хитой дипломатик миссияси вакили.
Аввалроқ Reuters америкалик юқори мансабди амалдорлар берган маълумотларга таяниб, Хитой Москвага учувчисиз ва ракета технологиялари, сунъий йўлдошдан олинган тасвирлар ҳамда қурол ишлаб чиқариш учун станоклар тақдим этиш орқали, Россиянинг Украинадаги ҳарбий саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаётгани ҳақида хабар берганди.
Шарҳлар