Эрон етакчиси Али Хоманаий Исроилга ҳужум қилишни буюрди

Фото: Азия-Плюс

Эрон олий етакчиси Али Хоманаий Теҳронда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония ўлдирилишига жавобан, Исроилга зарба беришни буюрган. Бу ҳақда The New York Times уч нафар эронлик мансабдорга таяниб хабар берди.

Бундай буйруқ 31 июль куни эрталаб Миллий хавфсизлик олий кенгаши шошилинч мажлисида берилган.

Эрон раҳбарияти Тель-Авив ва Хайфа яқинидаги ҳарбий объектларга зарба бериш учун учувчисиз учар қурилмалар ва ракеталардан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 31 июль куни эрталаб Теҳронда ҲАМАС ҳаракати сиёсий офиси раҳбари Исмоил Хониянинг қароргоҳига берилган зарба оқибатида у ва унинг тансоқчиларидан бири ҳалок бўлган эди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.