Россияда ягона давлат имтиҳони (EГЭ) бекор қилиниши мумкин
Россия Давлат думасининг маърифат қўмитаси раиси ўринбосари Яна Лантратова маълум қилишича, ягона давлат имтиҳони (EГЭ)ни бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини депутатлар октябрда кўриб чиқади. Лойиҳа Давлат думасига июнда киритилган бўлиб, лойиҳа муаллифлари ЛДПР, КПРФ ва СРЗП фракцияларидан депутатлар бўлган.
“Ягона давлат имтиҳонини давлат имтиҳонлари шаклида асосий умумий ва ўрта умумий таълим дастурлари бўйича давлат якуний аттестацияси билан алмаштириш Давлат думасида октябрда биринчи ўқишда кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда”, — деди Лантратова.
Лойиҳа изоҳида айтилишича, ягона давлат имтиҳонини давлат имтиҳони билан алмаштириш таклиф этилмоқда. Давлат имтиҳони айнан нималардан иборат бўлишига аниқлик киритилмаган. Депутатлар даъво қилишича, 2009 йилда жорий этилган имтиҳон топшириш тизими кутилган натижаларни олиб келмаяпти.
Шарҳлар