Исроил Яманга зарба берди, 3 киши ҳалок бўлиб, 87 киши жабрланди
Исроил қуролли кучлари 20 июль куни Яманнинг хусийлар ҳаракати томонидан назорат қилинувчи Ҳудайда портидаги нефть омборига зарба берди, деб хабар қилади Al Masirah маҳаллий телеканали.
Зарбалар Ҳудайда провинциясидаги электр станцияларига ва дизель омборларига қаратилган. Хусийлар ҳаракатининг соғлиқни сақлаш вазирлиги берган сўнгги маълумотларга кўра, 3 киши ҳалок бўлиб, 87 киши яраланган.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Яманга қарши ҳужумни хусийлар томонидан зарбаларга жавоб деб атади. Унинг таъкидлашича, мамлакат ҳар қандай воситалар ёрдамида ўзини ҳимоя қилади. Бу Исроил Яман ҳудудига тўғридан тўғри зарба бериши билан боғлиқ илк ҳолатдир. Хусийлар ҳужумга жавоб қайтаришга ва Ғазо секторини қўллаб-қувватлаб ўтказилаётган операцияларни тўхтатмасликка ваъда берди.
Шарҳлар