Украина қуролли кучлари яна битта Су-34 самолётини уриб туширганини маълум қилди
Украина қуролли кучлари Ҳаво кучлари қўмондони Николай Олешчук украиналик ҳарбийлар шарқий йўналишда яна битта Су-34 самолётини уриб туширганини маълум қилди, деб хабар беради BBC.
Бу сўнгги уч кун ичида уриб туширилган учинчи Су-34 самолётидир. Бир кунда иккита самолёт йўқ қилингани ҳақида украиналик ҳарбийлар 27 февралда маълум қилганди.
Американинг Forbes журнали аввалроқ сўнгги вақтларда УҚК томонидан фронтда уриб туширилаётган Россия самолётлари сони кескин ўсгани сабабларини тушунтириб берганди.
Нашр эслатишича, сўнгги икки ҳафта ичида УҚК ўнта Россия самолётларини уриб туширганини маълум қилган, аммо Россия армияси бу ахборотни расман тасдиқламаган.
“Эҳтимол, УҚК Ҳаво кучлари Американинг Patriot пуск қурилмаларининг баъзиларини фронт чизиғига яқин масофаларда тезкор ҳаракатланиб, Россия самолётларига РАС-1 ракеталари билан зарба беришга қодир ҳаво ҳужумига қарши мудофаа мобиль гуруҳларига берган бўлиши мумкин. Улар тезкорлик билан жойлашувини ўзгартириб, шу тариқа қарши ҳужумлардан қочади”, — дейилади Forbes хабарида.
Шунингдек, нашр қайд этишича, украиналик ҳарбийлар катта эҳтимол билан ўзларининг NASAMS ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қурилмаларининг баъзиларини фронт чизиғига яқин жойга жойлаштирган.
Ушбу вазиятда УҚК учун хавф шундан иборатки, Patriot ва NASAMS Америкада ишлаб чиқарилган ракеталардан фойдаланади, АҚШ эса ўтган йил декабрида ҳеч қандай ўқ-дори етказиб бермаган, дейилади хабарда.
Шарҳлар