Зеленский: Украинада янги қарши ҳужум режаси бор
Украина президенти Владимир Зеленский Киев янги қарши ҳужум режасини ишлаб чиққанини маълум қилди.
“Ҳа, бизда қарши ҳужум режаси бор”, — деди у Германиянинг Bild газетасига берган интервьюсида. Шу билан бирга, Зеленский қайд этишича, бунинг учун Украина армиясига қурол-яроғ, шу жумладан АҚШдан қурол керак.
“Ҳа, Россиянинг қурол-яроғлари ҳам, одамлари ҳам кўпроқ. Аммо бирлашган Ғарбда замонавий қурол-яроғ тизимлари бор. Шунинг учун биз муайян технологияларни қўлга киритамиз”, — деди Украина президенти.
“Ва агар биз ишлаб чиқаришни кучайтиришда давом этсак ва шерикларимиздан лицензия олсак, гап одамлар сонида ҳам бўлмайди. Гап қуролнинг сифатида ҳақида бормоқда”, — дея таъкидлади у.
Бундан ташқари, Зеленский Россиянинг Харьковга ҳужумларини истисно қилмаслигини айтди. Шунингдек, у яна Ғарбдан қурол-яроғ сўради, бироқ бу сафар танк ёки ракеталарга эмас, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситаларига урғу берди.
Шарҳлар