Гарри Каспаров “Росфинмониторинг” ташкилотининг террорчилар ва экстремистлар рўйхатига киритилди

Гарри Каспаров, известный шахматист и общественный деятель, был внесен в реестр Росфинмониторинга, где фигурируют лица, подозреваемые в экстремизме или терроризме
Источник: graco-nsk.ru

Машҳур шахматчи ва жамоат арбоби Гарри Каспаров “Росфинмониторинг” ташкилотининг экстремизм ёки терроризмда гумон қилинган шахслар рўйхатига киритилди. У ҳақидаги ёзувда терроризмда гумон қилинаётганини кўрсатувчи юлдузча белгиси бор, аммо бундай айбловлар бўйича унга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида расмий хабарлар йўқ.

2022 йил май ойида Россия Адлия вазирлиги Каспаровни “хорижий агентлар” рўйхатига қўшганди. Украинада кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан кейин Каспаров Урушга қарши қўмита асосчиларидан бирига айланди, у халқаро ҳамжамиятни Россия раҳбариятини “ҳарбий жиноятчилар” ва халқаро нормаларни бузувчилар деб аташга чақирди.

Каспаров, шунингдек, 2016 йилда Вильнюсда ташкил этилган “Озод Россия форуми”нинг асосчиси ҳисобланади. Форум ҳар йили россиялик ва халқаро фаоллар ва сиёсатчиларни Россия билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилиш учун бирлаштиради. 2023 йил 1 февралда Россия Бош прокуратураси ушбу ташкилотни мамлакатда «номақбул» деб эълон қилганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.