АҚШ G7 саммитида Россияга қарши янги санкциялар ҳақида эълон қилади
АҚШ шу ҳафта Италияда бўлиб ўтадиган G7 саммитида Россияга қарши янги санкциялар ва экспорт назорати чоралари ҳақида эълон қилмоқчи. Бу ҳақда Оқ уй вакили Жон Кирби маълум қилди, деб ёзади DW.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтон Россияга Украинада уруш олиб боришга ёрдам бераётган ташкилотлар ва тармоқларга қаратилган бир қатор янги самарали санкциялар ва экспорт назорати чораларини жорий қилади. “Биз Россия ҳарбий машинаси учун харажатларни оширишда давом этамиз”, — деди Оқ уй қошидаги Миллий хавфсизлик кенгашида стратегик коммуникациялар бўйича координатор.
Шу билан бирга, Кирбининг сўзларига кўра, АҚШ “катта еттилик” саммитида Украинага Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланиш бўйича ёрдам кўрсатиш чораларини эълон қилади. G7 етакчилари Киевга кўмак бериш учун Россия Марказий банкининг 300 миллиард евро музлатилган активлари фоизларидан тушган фойдадан Киевга ёрдам бериш учун фойдаланиш ҳақида келишиб олишга умид қилмоқда. Ғоя фойдадан 50 миллиард долларгача суммадаги кредит учун гаров сифатида фойдаланишдан иборат.
Шарҳлар