Қирғизистонда яшин уриши оқибатида 60 та қўй нобуд бўлди (видео)
Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти Тўн туманида жойлашган Кичи-Анги яйловида 60 та қўй яшин уриши оқибатида нобуд бўлди, деб ёзади 24.kg.
Ҳодиса 15 август куни Конур-Олон қишлоғи яқинидаги яйловда юз берган. Кучли ёмғир ёғиб, яшин чақнаган, улардан бири қўйлар подасига уриб, 60 бош қорамолни йўқ қилган. Чўпон жабрланмаган.
Ҳодиса жойига техника етиб боролмаслиги сабабли, у ерга ветеринария хизмати ходимлари юборилган, улар маҳаллий аҳоли билан биргаликда жониворлар жасадларини олиб кетмоқда.
Маҳаллий ҳукумат ва ветеринария хизматига махсус комиссия ташкил қилиб, воқеа жойига бориш ва жониворларни дафн қилиш топширилган.
Улашиш:
Шарҳлар