АҚШ яқин ҳафталар ичида Украинага янги қурол-яроғлар етказилишини эълон қилди
АҚШ келаётган бир неча ҳафта ичида Украинага қурол-яроғ ва ҳарбий техниканинг янги партиясини жўнатади, бу ҳақда Давлат департаменти матбуот котиби Мэттью Миллер маълум қилди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Янги ёрдам пакетига нималар киришига у аниқлик киритмади.
“Сизни ишонтириб айтишим мумкинки, келаётган бир неча ҳафта ичида Украинага қурол етказиб бериш ҳақида яна эълонлар берилади”, — деди Миллер брифингда. У аниқ муддатларни келтирмади.
АҚШ президенти Жо Байден 24 апрель куни қонун лойиҳалари пакетини имзолаган эди, улар орасида Украинага қўшимча молиявий кўмак тақдим этиш ҳақидагиси ҳам бор. Бу мақсадларга 61 миллиард долларажратилиши, Киев ўзига қурол сотиб олиши учун эса яна 14 миллиард доллар йўналтирилиши кўзда тутилган эди. Украина президенти Владимир Зеленский Киевга Ғарбдан янги қуроллар келганидан кейин Россия ҳужумини тўхтатишга ваъда берган эди.
Шарҳлар